ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида экологик рейд бошланди. У Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан ўтказилмоқда.Қўмита хабарида ёзилишича, экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат экопатрул инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилган.Экологик рейдлар жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бажарилишини таъминлаш, аҳоли экологик маданиятини юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилган.Таъкидланишича, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.Айни пайтда пойтахтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Рейдлар жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бажарилиши таъминлаши назорат қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида экологик рейд бошланди. У Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан ўтказилмоқда.
Қўмита хабарида ёзилишича, экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат экопатрул инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилган.
Экологик рейдлар жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бажарилишини таъминлаш, аҳоли экологик маданиятини юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилган.
Таъкидланишича, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Айни пайтда пойтахтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.