https://sputniknews.uz/20220809/rossiya---turkiya-hamkorligining-kuchayishi-erdoganga-ustunlik-beradi---oav-26981645.html
Россия - Туркия ҳамкорлигининг кучайиши Эрдўғанга устунлик беради - ОАВ
Россия - Туркия ҳамкорлигининг кучайиши Эрдўғанга устунлик беради - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия билан ҳамкорлик Туркия лирасини мустаҳкамлаб, президент Эрдўғонга сайловджа устуворлик беради. 09.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-09T19:32+0500
2022-08-09T19:32+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
туркия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1d/20700273_0:0:3123:1756_1920x0_80_0_0_20a6059d47aceed80b6786b566491fbb.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Анқара учун муҳим паллада туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда АҚШнинг Bloomberg нашри. РИА Новости хабарига асосан. Туркияда умумий сайловларга бир йилдан камроқ вақт қолган ва Анқара иқтисодиётини барқарорлаштириши керак, деб ёзади АҚШ нашри.Бундан бироз олдин Россиянинг "Росатом" атом энергетикаси давлат корпорацияси Туркиядаги шўъба корхонаси "Аккую Нуклеар" ҳисоб рақамига АЭС қуриш учун керакли бўлган маблағни ўтказган эди. Бу эса турк лирасининг курси барқарорлашишига олиб келди. Ундан ташқари, Анқара Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилгани йўқ. Туркия НАТОдан тўлиқ воз кечмаган ҳолда Россия билан муносабатларни ривожлантирмоқчи, деб ёзади Bloomberg. Ўтган ҳафта охирида Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида музокара ўтказди. Улар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини яна бир бор тасдиқладилар ва бошқа нарсалар қатори Россия газининг Туркияга етказиб берилиши қисман рублда тўланишига келишиб олдилар.Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойида турк лираси 18 фоизга қулаган эди– бу охирги 20 йилдаги максимал пасайиш бўлиб, 20 декабрда рекорд ўрнатилди – бир доллар учун 18,4 лира. Миллий валюта курсининг ўзгариши фонида йиллик инфляция кейинчалик 36 фоизгача тезлашди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1d/20700273_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_dc2149b5fc85b3b11790b58f9ffa47cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, россия
Россия - Туркия ҳамкорлигининг кучайиши Эрдўғанга устунлик беради - ОАВ
19:32 09.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Россия билан ҳамкорлик Туркия лирасини мустаҳкамлаб, президент Эрдўғонга сайловджа устуворлик беради.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Анқара учун муҳим паллада туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда АҚШнинг Bloomberg нашри. РИА Новости хабарига асосан.
Туркияда умумий сайловларга бир йилдан камроқ вақт қолган ва Анқара иқтисодиётини барқарорлаштириши керак, деб ёзади АҚШ нашри.
Мақола муаллифига кўра, Сочида бўлиб ўтган музокараларда Туркиянинг Россия гази учун тўловни рублда тўлашга қисман ўтиши бўйича эришилган келишувлар лира курсини барқарорлаштиради ва нархлар ошишининг янги тўлқинининг олдини олади.
Бундан бироз олдин Россиянинг "Росатом" атом энергетикаси давлат корпорацияси Туркиядаги шўъба корхонаси "Аккую Нуклеар" ҳисоб рақамига АЭС қуриш учун керакли бўлган маблағни ўтказган эди. Бу эса турк лирасининг курси барқарорлашишига олиб келди.
Ундан ташқари, Анқара Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилгани йўқ. Туркия НАТОдан тўлиқ воз кечмаган ҳолда Россия билан муносабатларни ривожлантирмоқчи, деб ёзади Bloomberg.
Ўтган ҳафта охирида Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида музокара ўтказди. Улар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини яна бир бор тасдиқладилар ва бошқа нарсалар қатори Россия газининг Туркияга етказиб берилиши қисман рублда тўланишига келишиб олдилар.
Шунингдек, Владимир Путин Эрдўғонни шу йил кузда Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига таклиф қилди. Эрдўғон у ерда ўзининг Шарқдан Ғарбга энергетик коридор қуриш таклифи билан иштирок этмоқчи.
Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойида турк лираси 18 фоизга қулаган эди– бу охирги 20 йилдаги максимал пасайиш бўлиб, 20 декабрда рекорд ўрнатилди – бир доллар учун 18,4 лира. Миллий валюта курсининг ўзгариши фонида йиллик инфляция кейинчалик 36 фоизгача тезлашди.