Қашқадарёда астротуризмни ривожлантириш режалаштирилмоқда

© AP Photo / Anupam NathЛюди наблюдают за суперлунием в Гувахати, Индия
Люди наблюдают за суперлунием в Гувахати, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Китоб туманида МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлган астрономик обсерватория бор. Келгусида у ерда астропарк бунёд этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. “Ёшлар туризми” қурултойига ташриф буюрган ОАВ вакиллари МДҲ давлатлари орасидаги ягона бўлган Китоб шаҳридаги “Китоб кенглик станцияси” номли обсерваторияга ташриф буюришди.
Қашқадарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси мутахассиси Шоҳрух Жалоловнинг сўзларига кўра, у ҳозирда асосан музей сифатида фаолият кўрсатади.
Обсерваторияда 1927, 1957 ва 1975 йиллар келтирилган 3 та телескоп сақланади. Шунингдек, астрономияга оид фильм ва видеороликларни томоша қиладиган махсус 3D кинотеатр ҳам фаолият юритади.
География харитада фақатгина Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида Халқаро параллель 39 градус 08 минут ўлчамда ўтувчи ягона аҳоли яшайдиган жой ҳисобланади. Шунинг учун бу ҳудудда обсерватория қурилган.
“Бу ерга асосан астрономия фанига қизиқадиган сайёҳлар келади. Телескоплар галактикани кўрсатади. Ҳозирда замонавий сунъий йўлдошлар ривожлангани учун бу телескоплар амалиётда ишлатилмаяпти. Бироқ улар илмий тадқиқотларда жуда керак бўлади. Келгусида ҳудудни янада ривожлантириб астропарк бунёд этиш ниятимиз бор”, - деди Жалолов.
ОАВ вакиллари обсерваториядаги катта телескоп орқали ой ва сатурн сайёрасини томоша қилишди.
© Sputnik
Обсерватория в Китабе - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Sputnik
Обсерватория в Китабе - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Sputnik
Обсерватория в Китабе - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Sputnik
Обсерватория в Китабе - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Sputnik
Обсерватория в Китабе - Sputnik Ўзбекистон
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
“Телескопнинг биттаси медиастанцияда туриб ҳавонинг босимини ўлчаш, шамол тезлиги ва йўналишини аниқлаш, температура ва иқлим ўзгаришларини кузатиш вазифасини бажарган. Обсерваторияда маятник соат ҳам жойлашган, у юлдузлар вақтини кўрсатади ва шу асосда ишлайди”, - дейди катта лаборант Ўктам Ҳафизов.
Телескоплар ердаги тектоник жараёнлар, ер сайёрасига хавф солаётган жисмларни аниқлаш ва коинотдаги чиқиндилар сонини аниқлаш ва ҳаракатини кузатиш каби муҳим вазифаларни ҳам бажарган.
Мутахассиснинг айтишича, Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи ўз даврида маятник юлдузлар соатини ишлатиш, астрономик обсерваторияни қуриш ва коинот жисмлари ҳаракатларини кузатиш учун Қашқадарё ҳудудларида яшаб, фаолият олиб борган.
© SputnikМаятниковые часы
Маятниковые часы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Маятниковые часы
“Китоб кенглик станцияси” обсерваториясида 500 мингдан ортиқ юлдузлар каталоги тузилган. Ҳозирда бу астрономик каталог Тошкентда Улуғбек номидаги Астрономия институтида сақланади.
Телескоплар ёрдамида “Галилей харитаси” туширилган. Ҳозирда жаҳон олимлари ушбу харитадан илмий тадқиқотлар ишида фойдаланишади.
“Бундай обсерватория МДҲ мамлакатларида йўқ, фақат Ўзбекистонда бор. Бироқ ҳозирда астрономия соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар, айниқса ёшлар жуда кам. Уларни кўпайтириш керак. Астропарк бунёд этилса, астротуризм ривожланади, яъни хорижий сайёҳлар кўпаяди, бу моддий маблағ тушишига ва илм ривожланишига ҳам туртки беради”, - дейди Ҳафизов.
Китоб шаҳрида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан 2 та туристик ҳудуд ташкил этилмоқда. Булар астропарк ва геопарк. Келгусида сайёҳлар ушбу паркларга ташрифи давомида ер устига (коинотга) ва ер остига саёҳат қилишади.
Янгиликлар лентаси
0