Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани ҳокими ва прокурорини ишдан бўшатди
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЧилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Oбуна бўлиш
Президент масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қаттиқ ҳайфсан берди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 8 август куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида селектор йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда 7 август куни Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинган.
© Президент матбуот хизматиПрезидент йиғилиш ўтказди
Президент йиғилиш ўтказди
© Президент матбуот хизмати
Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳамда прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилган.
Маълумот учун, Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 7 дона эман дарахтининг томир қисмига шикаст етказилган. Ушбу ҳолатда зудлик билан чоралар кўрилмаса, шикаст етказилган дарахтлар қуриши оқибатида табиат ва атроф муҳитга 348,9 млн сўм зарар етиши мумкин.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЧилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.