Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Пишлоқ бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин - мутахассис

© Depositphotos / UlkanСыр с дырками
Сыр с дырками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор-эндокринологнинг айтишича, кўп пишлоқ истеъмол қилиш бош оғриғи ва тахикардияга сабаб бўлади.
Кўп пишлоқ истеъмол қилиш нафақат бош оғриғи, балки тахикардияни (юрак ритми бузилиши - аритмиянинг бир тури) келтириб чиқариши мумкин.
Пишлоқ ижобий ва салбий таъсир қилувчи маҳсулот. У кальций (шунингдек, унда хавфли казеин йўқ), оқсиллар ва ёғлар манбаи. Аммо, кўпчилик ушбу маҳсулотга қарам бўлиб қолиши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, етук пишлоқ таркибидаги тирамин моддаси сабаб бош оғриғини келтириб чиқаради. Ушбу модда моғорлаган пишлоқ, шунингдек чеддер, пармезан ва моцареллада кўп. Шунингдек, тирамин моддаси қизил вино, ёнғоқ, авокадо ва маслинда кўп учрайди.
Бош оғриғидан ташқари, кўп пишлоқ истеъмол қилганда юрак уруши ритми тезлашади, терлаш, кўкракда оғриқ, бармоқларда қалтираши кузатилиши мумкин. Шунингдек, пишлоқ таркибида кўп ёғ бўлгани сабабли уни уй ҳайвонларига озуқа сифатида бериш мумкин эмас.
Янгиликлар лентаси
0