Ўзбекистон илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.
Нодирбек Якуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров рақибларига қарши ўйинда дуранг натижа қайд этишган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди.
Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.
"Яна бир қувонарли хабар: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди. Барча юртдошларимизни тарихий ғалаба билан табриклайман!", - дея ёзди Саъдуллаев ўзининг телеграм каналида.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика терма жамоасини мағлуб этди (2,5:1,5). Ўзбекистон шарафини Умида Омонова, Афруза Ҳамдамова , Мафтуна Бобомуродова, Маржона Маликова ва Нилуфар Якуббоева ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан халқаро турнирларда ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчи ва тренерларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори белгиланган. Унга кўра Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчига 600 млн сўм, мураббийга 300 млн сўмгача пул мукофоти берилади.

Мавзуга оид:

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни сақлаб қолди
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади
Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинади
Янгиликлар лентаси
0