Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” пункти вақтинча ёпилади

© Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” пункти вақтинча ёпилади
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” пункти вақтинча ёпилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Чегара божхона постида эртага соат 08:00 дан 12:00 га қадар фуқаролар ва транспорт воситалари учун харакат тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. “Дўстлик” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, эртага соат 08:00 дан 12:00 га қадар “Дўстлик” чегара божхона пости вақтинча ёпилади.
Бунга Қирғизистоннинг “Достук” чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки мамлакат ўртасида қирғиз-ўзбек давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини тартибга солувчи ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб, протокол имзоланганди.
Янгиликлар лентаси
0