https://sputniknews.uz/20220809/davlat-xizmatchilariga-qator-talablar-qoyildi---tafsilotlar-26957954.html
Давлат хизматчиларига қатор талаблар қўйилди - тафсилотлар
Давлат хизматчиларига қатор талаблар қўйилди - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат хизматчиларига хорижда ҳисоб очиш, кўчмас мулк олиш тақиқланди. 09.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-09T11:45+0500
2022-08-09T11:45+0500
2022-08-09T11:45+0500
янги қонун
президент
давлат
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_0:0:963:541_1920x0_80_0_0_22daab56a57c67f7ff976066d62e22b2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланди. Бу ҳақда 8 август куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда белгиланган.Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади. Уларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_90:0:811:541_1920x0_80_0_0_b8bdb8bb672737c11ad491544da3f1ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги қонун, президент, давлат, сиёсат
янги қонун, президент, давлат, сиёсат
Давлат хизматчиларига қатор талаблар қўйилди - тафсилотлар
Ўзбекистонда давлат хизматчиларига хорижда ҳисоб очиш, кўчмас мулк олиш тақиқланди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланди. Бу ҳақда 8 август куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда
белгиланган.
Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.
Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.
Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.
Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак. Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.
Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.
Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:
кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.
Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади. Уларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.