Беларусь ва Ўзбекистон юк ташишни соддалаштирмоқда

© unsplash.com/Paul TeysenКонтейнеры импорт
Контейнеры импорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь ва Ўзбекистон халқаро автомобиль транспортида юк ташишни лицензиялаш тизимини ўзаро бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон халқаро автомобиль транспортида юк ташишни лицензиялаш тизимини ўзаро бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Белта” Беларусь транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Минск шаҳрида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Беларусь-Ўзбекистон аралаш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.
Йиғилишда томонлар халқаро автомобиль транспортида юкларни ташиш учун рухсат бериш тизимини бекор қилиш бўйича ишларни олиб боришга келишиб олган.
Шунингдек, 2022-2023 йилларга мўлжалланган рухсатномалар сонини аниқлаб, транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган.
“Беларусь ташувчилари учун 6000 та “икки томонлама ва транзит” ҳамда 4000 та “учинчи давлатларга/дан” миқдорида қўшимча Ўзбекистон рухсатномаларини ажратиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.
Минск Ғарб санкциялари туфайли савдода логистикани қайта қуриш устида ишламоқда.
Маълумот учун, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар 2020 йилги президентлик сайловларидан сўнг кескин ёмонлашди. Беларусь ҳукумати норозилик намойишлари хориждан мувофиқлаштирилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбни республикадаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашишда айблаб, тартибсизликларни АҚШ бошқараётганини, европаликлар эса у билан “биргаликда ўйнашаётганини” таъкидлади.
Ғарб давлатлари Беларус расмийлари ва корхоналарига нисбатан босқичма-босқич санкциялар жорий этиб, Минскни сайловларни ва инсон ҳуқуқларини бузишда айблади. Беларусга қарши санкциялар охирги марта расмий Минск Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлагани учун кенгайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0