Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье АЭС ўққа тутилиши ядровий террорчилик ҳаракатидир – Россия Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства обороны РФ в Москве, где проходит встреча министра обороны РФ Сергея Шойгу и министра обороны Великобритании Бена Уоллеса.
Здание Министерства обороны РФ в Москве, где проходит встреча министра обороны РФ Сергея Шойгу и министра обороны Великобритании Бена Уоллеса. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
Конашенков: Атом электр станциясини ўққа тутиш Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадаси бўлинмалари томонидан амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Запорожье атом электр станциясини (АЭС) Украина артиллерия бригадаси томонидан ўққа тутилиши Украина президенти Владимир Зеленский режимининг ядровий террорчилик ҳаракатидир. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.

“7 август куни Зеленский режими Херсон ва Запорожье вилоятларида гуманитар фалокат яратиш мақсадида Запорожье атом электр станциясининг энергетика инфратузилмаси объектларида янги ядровий террорчилик актини амалга оширди”, - деди Конашенков.

Унинг сўзларига кўра, атом электр станциясини ўққа тутиш Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадаси бўлинмалари томонидан соат 12:40 да Марганец аҳоли пункти ҳудудидан, Каховка сув омборининг қарама-қарши қирғоғида амалга оширилди.
Конашенковнинг сўзларига кўра, ўққа тутилиш Запорожье ва Херсон вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи юқори волтли линияга зарар етказган.
Маълумот ўрнида, якшанба куни Украина ҳарбийлари ҳозирда Россия қўшинлари назорати остида бўлган Запорожье атом электр станцияси ҳудудига зарба беришда давом этган. Энергодардаги отишмалар натижасида камида бир киши ҳалок бўлди.
Барча юзага келган ёнғинлар ўз вақтида ўчирилди, шунингдек, сув олиш мосламасининг шикастланиши туфайли сув таъминотида муаммолар юзага келганлиги хабар қилинди.

Мавзуга оид:

МАГАТЭ раҳбари Запорожье АЭСнинг ўққа тутилишидан хавотир билдирди
Украина ҚК Запорожье АЭСни ўққа тутди
Янгиликлар лентаси
0