Хитой Бохай кўрфазининг бир қисмини ҳарбий машғулотлар учун ёпди

© Foto : OGL v1.0 / LA(Phot) Chris Mumby / Royal NavyБританский эсминец Defender
Британский эсминец Defender - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
8 август соат 00:00 дан 8 сентябрь 00:00 гача Бохай денгизининг кириш қисмида ҳарбий топшириқлар бажарилади.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Хитой Тайвань бўғозидаги кенг кўламли машғулотлардан сўнг ўз қирғоқлари бўйлаб турли ҳудудларда ҳарбий маневрлар ўтказишда давом этади, Сариқ денгизнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Бохай кўрфази акваториясининг бир қисми бир ойга ёпилди. Бу ҳақда ХХР Денгиз хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси баёнотига асосланиб хабар берилган.
“8 август соат 00:00 дан 8 сентябрь 00:00 гача Бохай денгизининг кириш қисмида ҳарбий топшириқлар бажарилади, кириш тақиқланади”, дейилган хабарда.
Ўз навбатида, шанба куни Цзянсу провинциясининг Ляньюньган денгиз хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси Хитой армияси 6-15 август кунлари Сариқ денгизнинг жанубий қисмида жанговар ўқ отиш ҳарбий машғулотларини ўтказишини маълум қилди. Хитой Халқ озодлик армияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига жавобан ракеталар, самолётлар ва ҳарбий кемалардан фойдаланган ҳолда кенг кўламли машғулотлар ташкил этди. Машғулотлар 4 август куни орол атрофидаги акваториядаги олтита ҳудудда бошланган ва 7 августда якунланиши керак эди.
Янгиликлар лентаси
0