https://sputniknews.uz/20220808/uzpaynet-ustav-kapitalidagi-100-foiz-davlat-ulushi-sotuvga-qoyildi-26933848.html
Uzpaynet устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди
Uzpaynet устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Талабгорлардан аризаларни қабул қилиш жараёни 7 сентябрга қадар давом этади. 08.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-08T16:10+0500
2022-08-08T16:10+0500
2022-08-08T16:10+0500
иқтисод
тўлов
uzpaynet
мобил алоқа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_0:155:3059:1876_1920x0_80_0_0_626e9aad5207f47d81131341d1786409.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Uzpaynet устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.Айтилишича, Abrau Capital ва Centil компаниялар консорциуми ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.Талабгорлардан аризаларни қабул қилиш жараёни 7 сентябрь соат 18:00га қадар давом этади.Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:Маълумот учун, Uzpaynet Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён йирик тўлов ташкилотларидан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда 390 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи провайдерлар тўловларни тизим орқали қабул қилмоқдалар. Ушбу тизим орқали ҳар куни 1,3 млндан ортиқ тўловлар 25 минг тўловни қабул қилиш пункти ва шу номдаги мобил илова орқали амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_293:38:2846:1952_1920x0_80_0_0_083dee5e27c84921f2f930d09172a27c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тўлов, uzpaynet, мобил алоқа
иқтисод, тўлов, uzpaynet, мобил алоқа
Uzpaynet устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди
Талабгорлардан аризаларни қабул қилиш жараёни 7 сентябрга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Uzpaynet устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар
берди. Айтилишича, Abrau Capital ва Centil компаниялар консорциуми ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.
Талабгорлардан аризаларни қабул қилиш жараёни 7 сентябрь соат 18:00га қадар давом этади.
Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:
Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича афзалроқ).
Маълумот учун, Uzpaynet Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён йирик тўлов ташкилотларидан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда 390 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи провайдерлар тўловларни тизим орқали қабул қилмоқдалар.
Ушбу тизим орқали ҳар куни 1,3 млндан ортиқ тўловлар 25 минг тўловни қабул қилиш пункти ва шу номдаги мобил илова орқали амалга оширилади.