https://sputniknews.uz/20220808/rossiyaga-kelayotgan-ozbekistonlik-migrantlar-soni-keskin-oshdi-26926112.html
Россияга келаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони кескин ошди
Россияга келаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони кескин ошди
Sputnik Ўзбекистон
Апрель, май ва июнь ойларида Россияга рекорд даражада (3,12 млн киши) мигрант келди. Уларнинг қарийб 50 фоизи Ўзбекистондан. 08.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-08T12:48+0500
2022-08-08T12:48+0500
2023-04-05T18:38+0500
миграция
мигрантлар
ўзбекистон
миграция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20868921_0:91:3313:1955_1920x0_80_0_0_3e78666690833634468d2af4e3502657.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россияга келган мигрантлар сони 3,12 миллион кишини ташкил этди ва бу 2017 йилдан буён рекорд даражадаги кўрсаткич. Бу маълумотларни FinExpertiza аудитор-консалтинг тармоғининг таҳлил хизмати Россия ИИВ миграция статистикасига асосланган ҳолда келтирмоқда.Россияга энг кўп мигрант Ўзбекистон (1,54 миллион киши ёки 49,6 фоиз) ва Тожикистондан (953 минг киши ёки 30,5 фоиз) келмоқда. Кейинги ўринларда Арманистон (108,2 минг киши), Озарбайжон (79 минг киши), Беларусь (42,4 минг киши) ва бошқа давлат фуқаролари.FinExpertiza президенти Елена Трубникованинг сўзларига кўра, мигрантлар сони ўсишига рублнинг мустаҳкамланиши сабаб бўлган. Бунинг натижасида Россия бозори хорижликлар учун янада жозибадор бўлган.Маълумотларда келтиришича, Россияга келаётган мигрантлар асосан Москва (841,9 минг), Москва вилояти (399,5 минг) ва Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида (385,7 минг) қолишни афзал билишмоқда.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20868921_292:0:3021:2047_1920x0_80_0_0_3fe09cb0ddab60bb6b57aeabdc46e802.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, ўзбекистон, миграция, россия
миграция, мигрантлар, ўзбекистон, миграция, россия
Россияга келаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони кескин ошди
12:48 08.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Апрель, май ва июнь ойларида Россияга рекорд даражада (3,12 млн киши) мигрант келди. Уларнинг қарийб 50 фоизи Ўзбекистондан.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россияга келган мигрантлар сони 3,12 миллион кишини ташкил этди ва бу 2017 йилдан буён рекорд даражадаги кўрсаткич. Бу маълумотларни
FinExpertiza аудитор-консалтинг тармоғининг таҳлил хизмати
Россия ИИВ миграция статистикасига асосланган ҳолда келтирмоқда.
“2022 йилнинг иккинчи чорагида 4,16 миллион хорижлик турар жойи бўйича миграция рўйхатидан ўтди, шу билан бирга 3,12 миллион киши (75 фоиз) келиш мақсади сифатида ишни кўрсатган. Бу 2017 йилдан буён чорак аҳамиятидаги рекорд даража”, - дейилган хабарда.
Россияга энг кўп мигрант Ўзбекистон (1,54 миллион киши ёки 49,6 фоиз) ва Тожикистондан (953 минг киши ёки 30,5 фоиз) келмоқда. Кейинги ўринларда Арманистон (108,2 минг киши), Озарбайжон (79 минг киши), Беларусь (42,4 минг киши) ва бошқа давлат фуқаролари.
FinExpertiza президенти Елена Трубникованинг сўзларига кўра, мигрантлар сони ўсишига рублнинг мустаҳкамланиши сабаб бўлган. Бунинг натижасида Россия бозори хорижликлар учун янада жозибадор бўлган.
Қайд этилишича, иккинчи чоракда, айниқса Ўзбекистондан бўлган мигрантлар оқими сезиларли (416,2 минг кишига ёки 36,9 фоизга) кўпайган.
Маълумотларда келтиришича, Россияга келаётган мигрантлар асосан Москва (841,9 минг), Москва вилояти (399,5 минг) ва Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида (385,7 минг) қолишни афзал билишмоқда.