Ўзбекистон энг кўп балиқни Россиядан импорт қилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишОхлажденная рыба
Охлажденная рыба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 6 ойи давомида Россиядан 2,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан 4,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Уларнинг умумий қиймати 7,7 млн долларга тенг.
Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
Россия – 2,2 минг тонна
Вьетнам – 802 тонна
Қозоғистон – 415 тонна
Литва – 302,5 тонна
Норвегия – 301 тонна
Латвия – 19,5 тонна
АҚШ – 19 тонна
Хитой – 12,5 тонна
Франция – 4,2 тонна
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
Янгиликлар лентаси
0