https://sputniknews.uz/20220808/medvedev-2008-yildagi-gruziyadagi-harakatlar-aqsh-va-nato-uchun-signal-bolganini-aytdi-26933701.html
Медведев 2008 йилдаги Грузиядаги ҳаракатлар АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлганини айтди
Медведев 2008 йилдаги Грузиядаги ҳаракатлар АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Медведев: Ҳозир бутун дунё қайтариб бўлмас даражада ўзгарди. 08.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-08T16:33+0500
2022-08-08T16:33+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
дмитрий медведев
грузия
ақш
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1b/22419452_0:0:3079:1733_1920x0_80_0_0_2f32439437e7c12872ea8fcd2873da37.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2008 йил август ойида Россиянинг Грузияни тинчликка мажбурлашдаги фаолияти АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлди. Улар эса буни эътиборсиз қолдирди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев таъкидлади.Медведевнинг сўзларига кўра, АҚШ хавотирларни эътиборсиз қолдириб, хавфли йўлдан боришда давом этди.2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия Жанубий Осетияни ўққа тутди, грузин қўшинлари республикага ҳужум қилди ва пойтахт Цхинвалнинг бир қисмини вайрон қилди. Россия кўпчилиги Россия фуқаролигини олган Жанубий Осетия аҳолисини ҳимоя қилиб, республикага қўшин киритди ва беш кунлик жанговар ҳаракатлардан сўнг грузин ҳарбийларини қувиб чиқарди.2008 йил 26 августда Москва Абхазия ва Жанубий Осетия суверенитетини тан олди. Россия етакчилари икки собиқ Грузия мухториятининг мустақиллигини тан олиш мавжуд воқеликни акс эттиришини ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Грузия ҳалигача Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олмайди ва уларни ўз минтақалари деб билади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1b/22419452_265:0:2994:2047_1920x0_80_0_0_2a71bc4c1255c0a9cb1f5ac0be11d15b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дмитрий медведев, грузия, ақш, нато, россия
дунёда, дмитрий медведев, грузия, ақш, нато, россия
Медведев 2008 йилдаги Грузиядаги ҳаракатлар АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлганини айтди
16:33 08.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Медведев: Ҳозир бутун дунё қайтариб бўлмас даражада ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2008 йил август ойида Россиянинг Грузияни тинчликка мажбурлашдаги фаолияти АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлди. Улар эса буни эътиборсиз қолдирди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев таъкидлади.
“2008 йилнинг августида Грузияни тинчликка мажбурлаш бўйича ҳаракатлар фуқароларни ҳимоя қилиш учун қилинган. Шу билан бирга, бу АҚШ ва НАТОга Россия хавотирларини тинглаш зарурлиги ҳақида сигнал бўлди”, - деб ёзди у Telegram каналида.
Медведевнинг сўзларига кўра, АҚШ хавотирларни эътиборсиз қолдириб, хавфли йўлдан боришда давом этди.
“Кавказда вазият ўзгарди. Лекин АҚШ ва НАТО эшитмади ва тушунмади. Улар буни эътиборсиз қолдирди. Улар ўзларининг ўта хавфли йўналишини давом эттиришди. 2022 йилда биз анча қаттиқроқ жавоб қайтаришга мажбур бўлдик. Ҳозир бутун дунё қайтариб бўлмас даражада ўзгарди”, деб қўшимча қилди Медведев.
2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия Жанубий Осетияни ўққа тутди, грузин қўшинлари республикага ҳужум қилди ва пойтахт Цхинвалнинг бир қисмини вайрон қилди. Россия кўпчилиги Россия фуқаролигини олган Жанубий Осетия аҳолисини ҳимоя қилиб, республикага қўшин киритди ва беш кунлик жанговар ҳаракатлардан сўнг грузин ҳарбийларини қувиб чиқарди.
2008 йил 26 августда Москва Абхазия ва Жанубий Осетия суверенитетини тан олди. Россия етакчилари икки собиқ Грузия мухториятининг мустақиллигини тан олиш мавжуд воқеликни акс эттиришини ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Грузия ҳалигача Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олмайди ва уларни ўз минтақалари деб билади.