Колумбиянинг янги президенти сланец нефтидан воз кечишга қасамёд қилди
10:48 08.08.2022 (янгиланди: 12:54 08.08.2022)
© AP Photo / Fernando VergaraГуставо Петро и его жена Вероника Алкосер празднуют победу во втором туре президентских выборов в Боготе, Колумбия, в воскресенье, 19 июня 2022 года.
© AP Photo / Fernando Vergara
Oбуна бўлиш
“Тарихий пакт Колумбия” чап қанот коалициясидан номзод Густаво Петро президентлик сайловида ғалаба қозонганди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Колумбия президенти Густаво Петро Боготадаги Боливар майдонида ўтказилган тантанали маросимда қасамёд қилди ва ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Худога қасамёд қиламан ва халққа Колумбия конституцияси ҳамда қонунларига содиқлик билан амал қилишга ваъда бераман", деди “Тарихий пакт Колумбия” чап қанот коалицияси раҳбари Густаво Петро.
Президентдан кейин мамлакат вице-президенти, 40 ёшли Франсия Маркес қасамёд қилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни Колумбияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда “Тарихий пакт Колумбия” чап қанот коалициясидан номзод Густаво Петро ғалаба қозонди. Сайлов бюллетенларининг 99,95 фоизи тезкор ҳисоблаб чиқилганидан сўнг олинган маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 50,45 фоизи Густаво Петрога овоз берган.
Петро президентлик даврида амалга оширишни режалаштирган сиёсий қарорлар орасида қуйидагилар бор:
Колумбияда сланецли углеводородлар қазиб олишдан воз кечиш;
тоза энергиядан фойдаланадиган фермер хўжаликларининг юкини енгиллаштириш учун солиқ ислоҳоти;
озиқ-овқат импортига қарамликни камайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш;
таълимга сарфланадиган харажатларни ошириш;
барча даражаларда ва барча соҳаларда гендер тенглигини таъминлаш;
давлат томонидан нодавлат пенсия жамғармаларининг пул маблағларидан фойдаланиш ва бошқалар.
Аҳолининг энг камбағал қатламларининг умидлари Петронинг президентлик муддати билан боғлиқ – сайловолди кампаниясида Петро биринчи навбатда уларга эътибор беришини, қашшоқлик муаммосини ҳал қилиш ҳамдасолиқ юкини бадавлат аҳолига қайта тақсимлашни ваъда қилган.