Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Давлат тест маркази бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Давлат тест маркази 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонларни тасдиқлади.
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
ҳудудга кириш жойлари;
тест синови ўтказиладиган жой номи;
тест синови ўтказиладиган жой манзили;
сектор рақами;
тест синови ўтказиладиган гуруҳлар.
жойларнинг Google харитадаги геолокацияси.
Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, янги 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 августдан бошланади. Тест синовлари икки сменада ўтади: 1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар; 2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.
Маълумот учун, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Янгиликлар лентаси
0