https://sputniknews.uz/20220807/shaxmat-olimpiadasi-ozbekiston-armanistonni-maglub-etib-turnir-jadvalida-1-oringa-chiqdi-26916887.html
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқди
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шахмат олимпиадасининг тўққизинчи турида илгари мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келди. 16 очко тўплаган ўзбекистонлик шахматчилар турнир... 07.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-07T21:42+0500
2022-08-07T21:42+0500
2022-08-07T21:44+0500
спорт
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
арманистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26916258_0:0:1025:577_1920x0_80_0_0_67b4b3fc5fd2f0139cea81ae981fe5a0.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилаётган қирқ тўртинчи Жаҳон шахмат олимпиадасининг 9-турида Арманистон устидан зафар қучди.7 август куни бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик шахматчилар фойдасига ҳал бўлди. Арманистон терма жамоасининг ўртача рейтинги (2637) Ўзбекистон жамоасидан (2606) бироз юқорироқ эди ва рақиб жамоа аввал турнирда мағлуб бўлмаганди.9-раунднинг илк ғалабасини Жавоҳир Синдаров (2629) Самвел Тер-Саакян (2625) устидан бошлаб берган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев (2620) ва Нодирбек Абдусатторов (2688) Грант Мелкумян (2634) ва Габриэл Саргисян (2698) билан дуранг ўйнашди.Охирги очкони Жаҳонгир Воҳидов (2564) Роберт Ованнисянга (2591) қарши ўйинда қўлга киритди.Тўққиз тур якунларига кўра, Ўзбекистон 16 очко билан 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида пешқадамга айланди. Ҳиндистон-2 жамоаси Озарбайжон билан дуранг ўйнади (2:2) ва 15 очко билан иккинчи ўринда қолди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (2094) эса Исроилга (2247) 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.Олимпиаданинг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон (IND2) терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
арманистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26916258_42:0:951:682_1920x0_80_0_0_0cecae60e9a8593f9a5de04c7dcc5d01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, арманистон, ўзбекистон
спорт, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, арманистон, ўзбекистон
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқди
21:42 07.08.2022 (янгиланди: 21:44 07.08.2022) Ўзбекистон шахмат олимпиадасининг тўққизинчи турида илгари мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келди. 16 очко тўплаган ўзбекистонлик шахматчилар турнир жадвалида пешқадам бўлишди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилаётган қирқ тўртинчи Жаҳон шахмат олимпиадасининг 9-турида Арманистон устидан
зафар қучди. 7 август куни бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик шахматчилар фойдасига ҳал бўлди. Арманистон терма жамоасининг ўртача рейтинги (2637) Ўзбекистон жамоасидан (2606) бироз юқорироқ эди ва рақиб жамоа аввал турнирда мағлуб бўлмаганди.
9-раунднинг илк ғалабасини Жавоҳир Синдаров (2629) Самвел Тер-Саакян (2625) устидан бошлаб берган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев (2620) ва Нодирбек Абдусатторов (2688) Грант Мелкумян (2634) ва Габриэл Саргисян (2698) билан дуранг ўйнашди.
Охирги очкони Жаҳонгир Воҳидов (2564) Роберт Ованнисянга (2591) қарши ўйинда қўлга киритди.
Тўққиз тур якунларига кўра, Ўзбекистон 16 очко билан 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида пешқадамга айланди. Ҳиндистон-2 жамоаси Озарбайжон билан дуранг ўйнади (2:2) ва 15 очко билан иккинчи ўринда қолди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (2094) эса Исроилга (2247) 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Олимпиаданинг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон (IND2) терма жамоасига қарши баҳс
олиб боради.