ЕИ Россия ва Туркиянинг ўзаро яқинлашишидан хавотирда – ОАВ

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. Архивное фото
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Евроиттифоқ Москва ва Анқаранинг ҳамкорлигини "тобора кўпроқ эътибор билан" кузатмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Россия ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик чуқурлашиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр хабарига кўра, Ғарб хавотирининг кучайишига Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Таййип Эрдоғаннинг 5 август куни Сочидаги учрашувдан кейин берган баёноти сабаб бўлган. Етакчилар савдо ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилганди.
Европалик амалдорлардан бири айтишича, Евроиттифоқ Москва ва Анқаранинг ҳамкорлигини "тобора кўпроқ эътибор билан" кузатмоқда. Унинг фикрича, Туркия Россия билан савдо учун майдонга айланиб бормоқда.
Яна бир амалдор Анқаранинг Москвага нисбатан хатти-ҳаракатларини "жуда оппортунистик" (ўз манфаатларидан келиб чиқиб, худбинлик ва принципсизлик билан вазиятдан фойдаланиш) деб атади.
"Биз туркларнинг эътиборини ўз хавотирларимизга қаратишга уринмоқдамиз", — деган у.
Газетанинг таъкидлашича, Вашингтон Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган мамлакатларни “иккиламчи санкцияларга дуч килишларидан” бир неча марта огоҳлантирган. ЕИ бу масалада босиқроқ, дейилади мақолада.
Эрдоған Путин билан учрашиш учун Сочига келди
Уч нафар европалик амалдор Брюсселда Туркияга қарши эҳтимолий санкциялар ҳозирча муҳокама қилинмаганини таъкидлашган.
Янгиликлар лентаси
0