Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларида савдо-логистика марказлари ташкил этилади

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказлари ташкил этиш лойиҳалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказлари ташкил этилади. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раиси Азиз Аалиев бундай марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Тошкентда учрашувда жамғарма Кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар, жумладан, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, рентабеллиги ва амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилган.
“Хусусан, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди”, - дейилади Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
Қисқа вақт ичида лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш учун Жамғарманинг инвестициявий портфелини шакллантириш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишларни фаоллаштириш вазифаси қўйилди.
Учрашув якунида томонлар яқин келажакда Жамғарма Кенгашининг йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар. Унда ташкилотнинг операцион ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 2021 йил 14 апрелда ўз ишини бошлаган. Жамғарма фаолиятининг устувор вазифаси аҳамиятли тармоқларда истиқболли ва юқори рентабелли қўшма инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдир.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0