https://sputniknews.uz/20220807/oilaviy-bogcha-xodimlariga-byudjetdan-subsidiya-elektron-tizim-orqali-hisoblanadi-26912205.html
Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади
Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда... 07.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-07T16:46+0500
2022-08-07T16:46+0500
2022-08-07T16:46+0500
иқтисод
субсидия
боғчалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24941356_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_1873ae739fc9893660797d3c468171df.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ҳукуматнинг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:- давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;- нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;- оилавий боғчалар тўғрисида;- кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;- нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24941356_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_7b6c586e4442c8c232e9dcc886971bbe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, субсидия, боғчалар
иқтисод, субсидия, боғчалар
Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади
2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб, автоматик ҳисоблаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ҳукуматнинг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;
ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.
Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:
- давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;
- нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
- оилавий боғчалар тўғрисида;
- кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
- нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.