https://sputniknews.uz/20220806/soliq-maslahatiga-oid-yangi-qonun-qabul-qilindi-26885414.html
Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.
2022-08-06T12:32+0500
2022-08-06T12:32+0500
2022-08-06T12:32+0500
иқтисод
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22026232_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_358dbd675c4e2c84b1ca7eb27196de10.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.Қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушинилади.Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади.Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22026232_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1d205e639b60b393c749e9e16d7b0f89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушинилади.
Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.
Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.
Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.
Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.
Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади.
Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.