https://sputniknews.uz/20220806/ozbekiston-ozarbayjonning-londondagi-elchixonasiga-qilingan-hujumni-qoraladi-26882880.html
Ўзбекистон Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
Ўзбекистон Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.
2022-08-06T09:50+0500
2022-08-06T09:50+0500
2022-08-06T09:50+0500
дунёда
озарбайжон
ўзбекистон тив
лондон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26882723_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_79fdd644b074d20cc5753ccaebbff627.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради”, - дейилган ТИВ баёнотида.4 август куни Озарбойжон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига бир гуруҳ намойишчилар томонидан ҳужум уюштирилди.Бу ҳақда хабар олган маҳаллий полиция соат 16:30 атрофида воқеа жойига етиб борган. Жабрланувчилар йўқлиги, 8 киши қўлга олингани айтилмоқда. Улар элчихона биносига ноқонуний тарзда кириш ва бинога зарар етказишда айбланяпти.Маҳаллий ОАВга кўра, ҳужумни “Маҳдий хизматчилари уюшмаси” номли шиаларнинг радикал гуруҳи аъзолари уюштирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26882723_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2fdbdad2eef0f04339ce5e1349ba1b57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон озарбайжоннинг лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
ўзбекистон озарбайжоннинг лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
Ўзбекистон Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
Ўзбекистон Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.
“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради”, - дейилган ТИВ баёнотида.
4 август куни Озарбойжон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига бир гуруҳ намойишчилар томонидан ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда хабар олган маҳаллий полиция соат 16:30 атрофида воқеа жойига етиб борган. Жабрланувчилар йўқлиги, 8 киши қўлга олингани айтилмоқда. Улар элчихона биносига ноқонуний тарзда кириш ва бинога зарар етказишда айбланяпти.
Маҳаллий ОАВга кўра, ҳужумни “Маҳдий хизматчилари уюшмаси” номли шиаларнинг радикал гуруҳи аъзолари уюштирган.