Николай Ким Ўзбекистонда шоличиликни қандай ривожлантирди

Oбуна бўлиш
Бир ой олдин Москвадаги ВДНХда Николай Ким гуруч фестивали бўлиб ўтди.
Байрам кўплаб меҳмонларни тўплади – унга москваликлар ҳам, Ўзбекистон вакиллари ҳам, жумладан, Николай Василевич Ким биринчи директори бўлган Янгиариқ туманидаги “Ал-Хоразмий” совхозида истиқомат қилувчилар Улуғбек Курязов ва Рўзибой Абдуллаевлар ташриф буюришди.
Тадбирда таниқли ўзбекистонлик ошпаз Алишер Халилов анъанавий “Лазер” гуручидан ўзбек паловини пиширди.
"Лазер" шоли нави Ўзбекистондан ташқарида ҳам кенг тарқалган. Бу ўзбек паловини тайёрлаш учун энг машҳур гуруч навларидан биридир. Уни саноат миқёсида ишлаб чиқариш Совет даврида шоли етиштирувчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Николай Ким томонидан ташкил этилган.
Николай Ким нафақага чиқишидан икки йил аввал шоли фермасини яратган. Бироқ, гуруч етиштириш жараёни унга болалигидан маълум эди. 10 ёшида у онасига шоличиликка ёрдам бериш учун мактабни тарк этишга мажбур бўлди.
Ўзбекистонда ҳамма “Лазер” навли гуручни билади, уни ишлаб чиқаришни саноат миқёсида ривожлантирган инсон ҳақида Sputnik видеолавҳасида билиб олишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0