Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинади
© Представительство Россотрудничества в Республике УзбекистанСегодня в Ташкенте на площадке Шахматного клуба "City Chess" состоялся Первый открытый Молодежный шахматный турнир на кубок представительства Россотрудничества в Узбекистане, приуроченный к Международному дню шахмат
Oбуна бўлиш
2023 йилдан бошлаб ҳар йили МДҲ, ШҲТ ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий “Uzbekistan Chess Open” халқаро турнири ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди. Бу ҳақида президент томонидан 5 август куни имзоланган қарорда назарда тутилган.
Мактабда шахмат олимпиадаси ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги шахматчилар тайёрланади.
2022/2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва ОТМ ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этилади.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили тизимли равишда ўтказилади:
Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшлар ўртасида барча ҳудудларда “Рокировка” турнири;
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кекса авлод вакиллари ўртасида “Нуронийлар” кубоги учун;
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида “Чексиз имкон” турнири;
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган 50 000 доллар миқдорида мукофот фондига эга “Women’s Chess Championship” халқаро турнири;
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда МДҲ, ШҲТ ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий “Uzbekistan Chess Open” халқаро турнири.
Ҳужжатга кўра, ҳар йили ўтказиб келинаётган Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичи 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.