Ўзбекистонда туғилган россиялик аскар миллатлар тенглиги ҳақида – видео

Oбуна бўлиш
Рақибимиз ўзини биздан устун миллат деб ҳисоблайди, лекин менга бошқача тарбия беришган, дейди Украинада жанг қилаётган танк бўлинмаси коммандири Арсен.
Тошкентда туғилиб ўсган ва айни дамда Украинада Россия иттифоқчилари сафида жанг қилаётган аскар, танк бўлинмаси коммандири Арсен, РИА Новостига миллатлар тенглиги ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Мен Тошкент шаҳрида туғилганман. У ерда онам, бувам ва бувим билан яшаганман.

Менга ёшлигимдан шундай ўргатишган: дунёда ҳеч қандай алоҳида, бировдан устун миллат йўқ. Ҳамма жойда инсон ва инсонийлик деган тушунча бор. Ёрдамга муҳтож одам кўрсанг – ёрдам бер, - дейди Арсен

12 ёшимда Россиянинг Раменск шаҳрига кўчиб ўтганман. Москвада мактаб ва олий таълим олганман. Армияда хизмат қилмаганман, лекин ҳарбий-клубда шуғулланганман. Бу ерга кўнгилли бўлиб келганман.
Гранитный ёнида биринчи жангда, танкимизга бошқарилувчи ракета ёрдамида зарба беришди. Танк бунга бардош бера олди. Биз жавоб ўти билан рақибнинг ўт очиш нуқталарини йўқ қилдик ва рақибнинг нишонларини белгилаб олдик.
Янгиликлар лентаси
0