Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад қилди?

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа арбузов на рынке
Продажа арбузов на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон хорижга 16,4 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 16,4 млн $га тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 12 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45 минг тоннага ошган.
Дастлабки олти ойда Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвузни Қозоғистон (39,2 минг тонна), Россия (15,1 минг тонна) ва Қирғизистонга (11,1 минг тонна) экспорт қилган.
Беларусь (1,1 минг тонна), Тожикистон (624 тонна), Латвия (448 тонна) ҳамда Монголия (157 тонна) ҳам ўзбек қовун-тарвузларини харид қилган.
Украина (43 тонна) ва Польша (19,4 тонна) камроқ бўлса ҳам Ўзбекистондан қовун-тарвуз сотиб олган.
Аввалроқ, Ўзбекистон ўрикларини энг кўп Россия (3,7 минг тонна) харид қилгани ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0