Марказий Осиё экспертлари этнотуризмни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
© Sputnik / СтрингерНавруз в туристическом комплексе "Этномир"
© Sputnik / Стрингер
Oбуна бўлиш
Тошкентда "Этнотуризм ва этноспорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бугун пойтахтдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан "Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш" номли халқаро конференция ҳамда "Этнотуризм ва этноспорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
© SputnikВ Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
В Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
© Sputnik
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан мутахассислар иштирок этишди. Шунингдек, ZOOM орқали онлайн мулоқот ҳам ташкил этилди. ЮНЕСКОнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Магнус Магнуссон иштирокчиларга онлайн мурожаат қилди.
“Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг эътиборидаги серқуёш ўлка. Унинг тарихий довруғи бутун дунёга ёйилган. Ўйлайманки, замонавий Ўзбекистоннинг қиёфаси ва шамойили ҳам ўзгача бўлади”, деди Магнуссон.
Маълумки, бир неча йиллардан буён ўтказиб келинаётган “Uzbekistan Ethno Games”, “Youth Tourism”, “Баҳодирлар ўйини” ҳамда “Этнотуризм ва этноспорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари” каби йирик тадбирлар мамлакат туризм салоҳиятини янада ошириш, хорижий туристлар ташрифини кўпайтиришга қаратилган. Шунингдек, етакчи хориж давлатлари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйишни мақсад қилган.
“Ўзбекистоннинг ташқи давлатлар билан дўстлик алоқалари, ўзаро муносабатлари бардавом бўлади. Бугун мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётидаги барча ислоҳотлар тараққиёт учун хизмат қилмоқда”, деди Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Тянь Валерий.
"Ҳар қандай мураккаб жараёнларда мамлакатларнинг ўзаро дўстлиги, мустаҳкам дипломатик алоқалар тинчликни таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мамлакат аҳолисининг ҳар бири фаоллиги билан тараққиётга хизмат қилади", деди Марказий Осиё Халқаро институти директори Анвар Насиров.
© SputnikВ Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
В Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
© Sputnik
"Юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш жараёнида жамоат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ишга солинмаган имкониятларини сафарбар этиш соҳа ривожида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда айнан туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, деди Туризм ва мадания мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев.
Шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилишга қаратилган ягона ОАВ платформаси яратилиши айтиб ўтилди. Унда мамлакатдаги тажрибали ва фаол ОАВ вакиллари, интернет ва босма нашрлар мутахассислари, блогерлар кўнгилли равишда платформада фаолият юритишлари мумкин.
Семинарда ички туризмни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Инфратузилмани яхшилаш ва ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш юзасидан қизғин муҳокамалар ўтказилди.
Ўтган йили Россия губернатори, сиёсатчи Николай Любимов Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик борасида музокаралар олиб борган эди.
Шу билан бирга, мунтазам равишда Тошкентда “Ипак йўлида туризм”, “Жаҳон кино кунлари”, “Туризм ва маданий мерос форуми” ва бошқа турли мамлакатларнинг маданият кунлари ўтказилиб келинади.