Африкада Johnson&Johnson вакцинаси билан эмланган киши вафот этди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВакцинация от COVID-19, архивное фото
Вакцинация от COVID-19, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Фуқаро Janssen вакцинаси билан эмлаш фонида ривожланган синдромдан вафот этди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Жанубий Африкада яшовчи фуқаро Johnson&Johnson компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Janssen вакцинаси билан эмлаш фонида ривожланган Гийена-Барре синдромидан вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Африка тиббий маҳсулотларни тартибга солиш бошқармаси (SAHPRA) маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
“SAHPRA Janseen COVID-19 вакцинаси билан эмлашдан кейин Гийена-Барре синдромининг ҳалокатли ҳолати ҳақида хабардор қилинди”, дейилади хабарда.
Гийена-Барре синдроми иммунитет тизимининг кам учрайдиган касаллиги бўлиб, мушаклар кучсизлиги, оғриқ ёки уйқусизлик, оғирроқ ҳолатларда эса фалажга олиб келади. Касаллик бактериал ёки вирусли инфекцияларни ўз ичига олган турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин ҳамда эркаклар ва 50 ёшдан ошган одамларда кўпроқ учрайди.
Синдромнинг ривожланишига эмлаш ёки жарроҳлик амалиёти ҳам туртки бўлиши мумкин.
Синдромнинг камдан-кам ҳолатлари COVID-19 га қарши аденовирус векторли вакциналар билан эмлашдан кейин қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир йил олдин Janssen ва AstraZeneca вакциналари билан эмланилгандан кейинги Гийена-Барре синдроми ҳолатларини ўрганишини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0