https://sputniknews.uz/20220804/yil-yakunigacha-ishga-qabul-qilishning-ochiq-tanlov-tizimi-barcha-idoralarda-joriy-etiladi-26830599.html
Йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими барча идораларда жорий этилади
Йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими барча идораларда жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади. 04.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-04T16:26+0500
2022-08-04T16:26+0500
2022-08-04T16:26+0500
сиёсат
хизмат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20291773_0:309:3092:2048_1920x0_80_0_0_c303c3319500b15e713d33bf763df84f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча давлат идораларида жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида масъулларга тегишли топшириқ берди.Қайд этилишича, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланди.Йиғилишда бу қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.Шу муносабат билан йил якунигача:Бу тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилган.Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.Уларнинг ҳисоботини тинглаб, давлат раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди. Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.Бунда, нафақат мамлакат олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшлар ҳам қамраб олинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20291773_206:0:2937:2048_1920x0_80_0_0_e868a7b9f59f4556b7fa7735e606da9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, хизмат, ўзбекистон
сиёсат, хизмат, ўзбекистон
Йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими барча идораларда жорий этилади
Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча давлат идораларида жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида масъулларга тегишли
топшириқ берди. Қайд этилишича, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.
Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланди.
Йиғилишда бу қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.
Шу муносабат билан йил якунигача:
барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;
бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;
очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.
Бу тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилган.
Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.
Уларнинг ҳисоботини тинглаб, давлат раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.
Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди. Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.
“Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур”, - деди президент.
Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.
Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.
Бунда, нафақат мамлакат олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшлар ҳам қамраб олинади.