https://sputniknews.uz/20220804/togli-qorabogda-qisman-safarbarlik-elon-qilindi-26814695.html
Тоғли Қорабоғда қисман сафарбарлик эълон қилинди
Тоғли Қорабоғда қисман сафарбарлик эълон қилинди
Ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишига Озарбайжон билан тўқнашув чизиғидаги вазият кескинлашгани сабаб бўлган. 04.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-04T09:51+0500
2022-08-04T09:51+0500
2022-08-04T09:53+0500
дунёда
тоғли қорабоғ
озарбайжон
арманистон
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23600725_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_6eda8a1f27ba22b55a34872d0d0c892b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари Араик Арутюнян минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли қисман сафарбарлик эълон қилди. Бу ҳақида РИА новости хабар берди.Ўз навбатида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти минтақадаги вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарлар фонида Ереван ва Бокуни кескинликни пасайтириш чораларини кўришга чақирди. Баёнотда минтақада тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш қатъияти ҳақида ҳам сўз борган.Россия Мудофаа вазирлигининг тинчликпарвар кучлар фаолияти тўғрисидаги баёнотида келтирилишича, Озарбайжон Қуролли кучлари Қорабоғ можароси зонасида, Сарибоб баландлиги ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимини бузган.Маълумот учун, 2020 йил сентябрь ойи охирида Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди.Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган ва 10 ноябрга ўтар кечаси “Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги уч томонлама келишув имзоланган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга, асирлар ҳамда ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.Шунга қарамасдан, томонлар мунтазам равишда бир-бирини Арманистон-Озарбайжон чегарасини ўққа тутишда айблаб келади. Ҳарбий хизматчиларнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар ҳам тез-тез қулоққа чалинади.
тоғли қорабоғ
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23600725_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_740f7ec63cbd076e793391399fdf3029.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, тоғли қорабоғ, озарбайжон, арманистон
дунёда, тоғли қорабоғ, озарбайжон, арманистон
Тоғли Қорабоғда қисман сафарбарлик эълон қилинди
09:51 04.08.2022 (янгиланди: 09:53 04.08.2022) Ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишига Озарбайжон билан тўқнашув чизиғидаги вазият кескинлашгани сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари Араик Арутюнян минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли қисман сафарбарлик эълон қилди. Бу ҳақида
РИА новости хабар берди.
“Арутюнян фармонни имзолади, унга кўра 2022 йил 3 августдан республикада қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди”, - дейилади Қорабоғ раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Ўз навбатида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти минтақадаги вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарлар фонида Ереван ва Бокуни кескинликни пасайтириш чораларини кўришга чақирди. Баёнотда минтақада тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш қатъияти ҳақида ҳам сўз борган.
Россия Мудофаа вазирлигининг тинчликпарвар кучлар фаолияти тўғрисидаги
баёнотида келтирилишича, Озарбайжон Қуролли кучлари Қорабоғ можароси зонасида, Сарибоб баландлиги ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимини бузган.
“Контингентнинг жавобгарлик зонасида вазият кескинлашмоқда... Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги Озарбайжон ва Арманистон томонлари вакиллари билан биргаликда вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрмоқда”, - дейилади баёнотда.
Маълумот учун, 2020 йил сентябрь ойи охирида Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди.
Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган ва 10 ноябрга ўтар кечаси “Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги уч томонлама келишув имзоланган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга, асирлар ҳамда ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.
Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
Шунга қарамасдан, томонлар мунтазам равишда бир-бирини Арманистон-Озарбайжон чегарасини ўққа тутишда айблаб келади. Ҳарбий хизматчиларнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар ҳам тез-тез қулоққа чалинади.