https://sputniknews.uz/20220804/shaxmat-olimpiadasi-ozbekiston-kuchli-raqib-bilan-durang-oynadi-26819337.html
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон кучли рақиб билан дуранг ўйнади
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон кучли рақиб билан дуранг ўйнади
Sputnik Ўзбекистон
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади, аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этди. 04.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-04T11:42+0500
2022-08-04T11:42+0500
2022-08-04T11:42+0500
спорт
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
ўзбекистон
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26819180_0:53:1024:629_1920x0_80_0_0_33bb315716af36ba332981515175e725.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган 44-шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ҳиндистон жамоаси билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ҳиндистон термасининг ўртача рейтинги (2690) Ўзбекистонникидан (2622) юқорироқ эди. 3 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.Жаҳонгир Воҳидов ғалаба, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг қайд этди, Нодирбек Абдусатторов эса мағлубиятга учради.Олтинчи тур якунларига кўра, 10 очко жамғарган Ўзбекистон термаси 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда шахматчилар перулик шахматчилар (13-ўрин) билан дона суришади.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 6-турда Шотландия жамоаси устидан йирик ғалаба қозонди. Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликовалар рақибларини мағлуб этишди Якуний ҳисоб 4:0 кўринишида ўзбекистонлик шахматчи қизлар фойдасига ҳал бўлди.Ўзбекистонлик шахматчи қизлар 164 та жамоа ичида 8 очко жамғарган ҳолда 37-ўринда бормоқда. Улар кейинги турда Сербия жамоаси (35-ўрин) билан куч синашишади.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26819180_58:0:966:681_1920x0_80_0_0_df2cceb52035e72d15626585629b8ea6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон, ҳиндистон
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон, ҳиндистон
Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон кучли рақиб билан дуранг ўйнади
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади, аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган 44-шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ҳиндистон жамоаси билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ҳиндистон термасининг ўртача рейтинги (2690) Ўзбекистонникидан (2622) юқорироқ эди. 3 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Жаҳонгир Воҳидов ғалаба, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг қайд этди, Нодирбек Абдусатторов эса мағлубиятга учради.
Олтинчи тур якунларига кўра, 10 очко жамғарган Ўзбекистон термаси 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда шахматчилар перулик шахматчилар (13-ўрин) билан дона суришади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 6-турда Шотландия жамоаси устидан йирик ғалаба қозонди. Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликовалар рақибларини мағлуб этишди Якуний ҳисоб 4:0 кўринишида ўзбекистонлик шахматчи қизлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар 164 та жамоа ичида 8 очко жамғарган ҳолда 37-ўринда бормоқда. Улар кейинги турда Сербия жамоаси (35-ўрин) билан куч синашишади.