https://sputniknews.uz/20220804/pekin-az-zavohiriyning-yoq-qilish-uslubini-qoraladi-26829232.html
Пекин аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади
Пекин аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Хитой ҳар доим террорчиликка қарши бўлган бўлса-да, АҚШ томонидан Кобулда аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади. 04.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-04T16:17+0500
2022-08-04T16:17+0500
2022-08-04T16:17+0500
дунёда
хитой
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23536133_0:166:3055:1884_1920x0_80_0_0_b5316663cbe22dc4193a891be4121689.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Пекин Кобулда "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунйин айтишига кўра, терроризмга қарши кураш ўзга давлатлар суверенитетини поймол қилмаслиги керак. "Биз бу борадаги ҳисоботларни ўқиб чиқдик. Хитой ҳар доим терроризмга кескин қарши бўлиб келган ва биз унга қарши халқаро курашда фаол иштирок этамиз. Эслатиб ўтамиз, "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳири Кобулда бир неча кун олдин АҚШ учувчисиз аппаратидан берилган зарба оқибатида йўқ қилинган эди. Reuters маълумотига кўра, аз-Завоҳири бўлган уйга зарба иккита R9X Hellfire ракеталари ёрдамида берилган. Ушбу ракеталарда портловчи модда бўлмайди, ракета фақат тиғ ёрдамида зарар етказади. Лекин афғонистонлик журналист Билал Сарвари айтишига кўра, аз-Завоҳири билан бир вақтда, ушбу уйда бўлган 12 киши қурбон бўлан. Улар орасида хорижликлар ҳам бор. * Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23536133_323:0:3054:2048_1920x0_80_0_0_f2d6e9047830dc935bb75ba8180d6978.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, афғонистон
дунёда, хитой, афғонистон
Пекин аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади
Хитой ҳар доим террорчиликка қарши бўлган бўлса-да, АҚШ томонидан Кобулда аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади.
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Пекин Кобулда "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади, деб
хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунйин айтишига кўра, терроризмга қарши кураш ўзга давлатлар суверенитетини поймол қилмаслиги керак.
"Биз бу борадаги ҳисоботларни ўқиб чиқдик. Хитой ҳар доим терроризмга кескин қарши бўлиб келган ва биз унга қарши халқаро курашда фаол иштирок этамиз.
Шу билан бирга, биз терроризмга қарши курашда икки томонлама стандартларга ўрин йўқ деб ҳисоблаймиз ва бу терроризмга қарши ҳар қандай кўринишда курашиш керак. Террорчилкка қарши курашда ҳамкорлик учинчи давлатлар суверенитетига путр етказиш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак”, - деди у брифингда.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳири Кобулда бир неча кун олдин АҚШ учувчисиз аппаратидан берилган зарба оқибатида йўқ қилинган эди. Reuters маълумотига кўра, аз-Завоҳири бўлган уйга зарба иккита R9X Hellfire ракеталари ёрдамида берилган. Ушбу ракеталарда портловчи модда бўлмайди, ракета фақат тиғ ёрдамида зарар етказади. Лекин афғонистонлик журналист Билал Сарвари айтишига кўра, аз-Завоҳири билан бир вақтда, ушбу уйда бўлган 12 киши қурбон бўлан. Улар орасида хорижликлар ҳам бор.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.