https://sputniknews.uz/20220804/kreml-togli-qorabogdagi-vaziyat-keskinlashayotganidan-xavotirda-ekanini-bildirdi-26834309.html
Кремль Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда эканини билдирди
Кремль Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда эканини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Песков: Россия можаро томонларини вазминликка ва келишувларни амалга оширишга чақиради. 04.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-04T19:04+0500
2022-08-04T19:04+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
тоғли қорабоғ
озарбайжон
арманистон
дмитрий песков
кремль
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26834613_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_6c350c81c1a7519a38a2185836bde4a9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Москва Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда ҳамда томонларни вазминликка ва уч томонлама келишувларни бажаришга чақиради. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳамда асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.Кеча, 3 август куни кескинликнинг янги босқичи пайдо бўлди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудида, Сарибоб баландлиги ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини маълум қилди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги Озарбайжон ва Арманистон томонлари вакиллари билан биргаликда вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрмоқда.Тоғли Қорабоғда қисман сафарбарлик эълон қилинди
тоғли қорабоғ
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26834613_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_226110db5ed1630f9f97b1305531d7c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тоғли қорабоғ, озарбайжон, арманистон, дмитрий песков, кремль, россия
дунёда, тоғли қорабоғ, озарбайжон, арманистон, дмитрий песков, кремль, россия
Кремль Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда эканини билдирди
19:04 04.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Песков: Россия можаро томонларини вазминликка ва келишувларни амалга оширишга чақиради.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Москва Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда ҳамда томонларни вазминликка ва уч томонлама келишувларни бажаришга чақиради. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков
маълум қилди. “Биз жуда диққат билан кузатяпмиз. Табиийки, вазиятнинг кескинлашувидан хавотирдамиз. Томонларни вазминликка, энг муҳими, маълум уч томонлама ҳужжатларнинг барча бандларига риоя қилишга чақирамиз”, деди у.
2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳамда асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.
Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
Кеча, 3 август куни кескинликнинг янги босқичи пайдо бўлди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудида, Сарибоб баландлиги ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини маълум қилди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги Озарбайжон ва Арманистон томонлари вакиллари билан биргаликда вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрмоқда.