https://sputniknews.uz/20220804/diyora-keldiyorova-dzyudo-boyicha-ikki-karra-osiyo-chempioni-boldi--video-26836431.html
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича икки карра Осиё чемпиони бўлди – видео
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича икки карра Осиё чемпиони бўлди – видео
Sputnik Ўзбекистон
-52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларидан устун келди. Финалда у амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
2022-08-04T18:39+0500
2022-08-04T18:39+0500
2022-08-04T18:43+0500
спорт
диёра келдиёрова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18127965_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_bbd72642c1b810e24473c8c7c8d4f995.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Диёра Келдиёрова Қозоғистонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.-52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларидан устун келди. Финалда у амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.Шунингдек, Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ва Нилуфар Эрмагамбетова ( -57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катта ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. У 7 августга қадар давом этади. Мусобақада қитъанинг 19 та давлатидан 178 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон шарафини 17 нафар дзюдочи ҳимоя қилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова 2019 йилда ҳам Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18127965_124:0:1261:853_1920x0_80_0_0_66da0b67bbeeeb086d4dace0fdf68757.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
диёра келдиёрова осиё чемпиони маълумот дзюдо
диёра келдиёрова осиё чемпиони маълумот дзюдо
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича икки карра Осиё чемпиони бўлди – видео
18:39 04.08.2022 (янгиланди: 18:43 04.08.2022) Ўзбекистонлик дзюдочи Қозоғистондаги Осиё чемпионатида иккинчи бор қитъа чемпиони унвонига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Диёра Келдиёрова Қозоғистонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар бермоқда. -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларидан устун келди. Финалда у амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ва Нилуфар Эрмагамбетова ( -57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катта ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. У 7 августга қадар давом этади. Мусобақада қитъанинг 19 та давлатидан 178 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон шарафини 17 нафар дзюдочи ҳимоя қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова 2019 йилда ҳам Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлган эди.