Давлат қарзини бошқариш диққат марказимизда бўлади - Танзила Нарбаева

© Олий Мажлис СенатиСенаторлар “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунни маъқуллашди
Сенаторлар “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунни  маъқуллашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Сенаторлар “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунни маъқуллашди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Давлат қарзини бошқариш соҳасида Ўзбекистон президенти, Олий Мажлис палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг ваколатлари белгиланмоқда. Бу ҳақида Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун билан Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
“Қонунда давлат қарзини бошқариш бўйича парламент ваколатлари ҳам белгиланяпти. Давлат қарзини бошқариш стратегияси амалга оширилиши, жалб қилинган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, лойиҳалар натижадорлиги каби муҳим жиҳатлар доимий диққат марказимизда бўлади. Бу масала маҳаллий кенгашларнинг ҳам назоратида бўлиши керак”, дейди Сенат раиси Танзила Нарбаева.
Сенат раиси ўз сўзида барчани мамлакат, хусусан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурий вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақирди. Шунингдек, қонун қабул қилинганидан кейин унинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни мониторинг қилиб борилишини қайд этди.
Ҳужжатда давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги назарда тутилган.
Қолаверса, Молия вазирлиги томонидан давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги ахборотлар йилнинг ҳар чорагида ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилиши ҳам белгиланган.
Давлат қарзи тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Маълумот учун, мазкур қонун билан давлат қарзи ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг устуворлиги, давлат қарзининг чекланган ҳажмлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг давлат қарзини бошқаришдаги ваколатлари белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0