https://sputniknews.uz/20220803/xodjaev-hududlar-bugungi-kun-chaqiriqlarini-samarali-hal-eta-oladi-26785604.html
Ходжаев: ҳудудлар бугунги кун чақириқларини самарали ҳал эта олади
Ходжаев: ҳудудлар бугунги кун чақириқларини самарали ҳал эта олади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми давом этмоқда. 03.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-03T12:00+0500
2022-08-03T12:00+0500
2022-08-03T12:02+0500
сиёсат
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
тошкент
жамшид ходжаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26786395_0:249:2755:1799_1920x0_80_0_0_b23c048eb201e41f04cc6df0af897d16.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳудудлар бугунги кун чақириқларини самарали ҳал этишга қодир ҳаракатлантирувчи кучдир. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкентда ўтказилаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, 2021 йил охирида Ўзбекистон ва ШҲТ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд доллардан ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса яна 30 фоизга ўсди.Ходжаев, шунингдек, Ўзбекистон ШҲТ учун қишлоқ хўжалиги дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилаётганини айтиб ўтди.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади. Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади. Форум давомида бир қатор битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26786395_13:0:2742:2047_1920x0_80_0_0_44698cabaa188924bb4721f99c3aef5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, жамшид ходжаев
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, жамшид ходжаев
Ходжаев: ҳудудлар бугунги кун чақириқларини самарали ҳал эта олади
12:00 03.08.2022 (янгиланди: 12:02 03.08.2022) Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳудудлар бугунги кун чақириқларини самарали ҳал этишга қодир ҳаракатлантирувчи кучдир. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкентда ўтказилаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форумида маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik мухбири.
"Бугун беқарорлик, шиддат билан ўзгариб бораётган дунё тартиби, чақириқ ва синовлар даври. Бу бизнинг олдимизга қатор жиддий вазифаларни қўймоқда. Уларни самарали ҳал эта оладиган ҳаракатлантирувчи куч бу ҳудудлар ҳисобланади", - дейди Ходжаев.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йил охирида Ўзбекистон ва ШҲТ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд доллардан ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса яна 30 фоизга ўсди.
Ходжаев, шунингдек, Ўзбекистон ШҲТ учун қишлоқ хўжалиги дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилаётганини айтиб ўтди.
"Жорий йил охиригача 2023-2025 йилларга мўлжалланган ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги қўшма дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф қиламиз. Бу жараёнга мамлакатларимизнинг таҳлил марказлари жалб этилиши керак", - дея қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади. Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади. Форум давомида бир қатор битимлар имзоланиши режалаштирилган.