https://sputniknews.uz/20220803/xavfli-suyak-osmasiga-chalingan-osmirda-noyob-endoprotezlash-amaliyoti-bajarildi-26786010.html
Хавфли суяк ўсмасига чалинган ўсмирда ноёб эндопротезлаш амалиёти бажарилди
Хавфли суяк ўсмасига чалинган ўсмирда ноёб эндопротезлаш амалиёти бажарилди
Россиялик ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида хавфли суяк ўсмасига чалинган болада эндопротезлаш амалиёти ўтказилди. 03.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-03T12:54+0500
2022-08-03T12:54+0500
2022-08-03T12:54+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
фарғона
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26785768_0:51:1125:684_1920x0_80_0_0_e85ce70af30d93360abb1ccb4f79a538.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор хавфли суяк ўсмасига чалинган 14 ёшли ўсмирда ноёб эндопротезлаш амалиёти бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 14 ёшли М.А.га хавфли суяк ўсмаси ташхиси қўйилган. Шундан сўнг беморнинг ота-онаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилган.Кеча, 2 август куни ушбу марказда илк бор россиялик ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида мазкур беморда ўсувчи эндопротезлаш амалиёти ўтказилган.Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур протез бемор организмининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарзда тайёрланади. Қолаверса, мослама ўсмир организми ривожлангани сари унга уйғун равишда ўсиб боради. Натижада бола улғайганда ҳам унда қўл ёки оёқнинг калталиги каби нуқсонлар кузатилмайди.Маълумот учун, сўнгги пайтларда дунё аҳолиси орасида онкологик хасталиклар билан касалланиш кўрсаткичи тобора ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 2030 йилга келиб, жаҳонда хавфли саратон касалликларига чалинган беморлар сони 23,6 миллионга етади.Аввалроқ, Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келгани, улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, россиялик олимлар саратонга қарши зарари кам дори ўйлаб топишгани ҳам айтилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26785768_74:0:1051:733_1920x0_80_0_0_21dbb8f28eeb073bbdbaf2d0e76d65bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), фарғона
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), фарғона
Хавфли суяк ўсмасига чалинган ўсмирда ноёб эндопротезлаш амалиёти бажарилди
Россиялик ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида хавфли суяк ўсмасига чалинган болада эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор хавфли суяк ўсмасига чалинган 14 ёшли ўсмирда ноёб эндопротезлаш амалиёти бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 14 ёшли М.А.га хавфли суяк ўсмаси ташхиси қўйилган. Шундан сўнг беморнинг ота-онаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилган.
Кеча, 2 август куни ушбу марказда илк бор россиялик ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида мазкур беморда ўсувчи эндопротезлаш амалиёти ўтказилган.
“Бу операция чап сон суяги пастки учлиги соҳасининг ривожланган хавфли ўсма касаллигида тизза-бўғинни эндопротезлаш амалиёти ҳисобланади. Тўғри, шу пайтга қадар юртимизнинг қатор тиббиёт муассасаларида шунга ўхшаш операциялар ўтказилган, бироқ бугунги жарроҳлик амалиётининг фарқли томони, унда беморга ўрнатилган эндопротез чўзилиш хусусиятига эга. Яъни, унинг афзаллиги операциядан кейин мосламани узайтириш имкони мавжуд”, - дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Тожиддин Мустафоев.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур протез бемор организмининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарзда тайёрланади. Қолаверса, мослама ўсмир организми ривожлангани сари унга уйғун равишда ўсиб боради. Натижада бола улғайганда ҳам унда қўл ёки оёқнинг калталиги каби нуқсонлар кузатилмайди.
Маълумот учун, сўнгги пайтларда дунё аҳолиси орасида онкологик хасталиклар билан касалланиш кўрсаткичи тобора ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 2030 йилга келиб, жаҳонда хавфли саратон касалликларига чалинган беморлар сони 23,6 миллионга етади.
Ўзбекистонда ҳам бу касаллик ташхиси қўйилган беморлар сони кам эмас. Хусусан, мамлакатда ҳар йили кўплаб инсонларда ушбу хасталик аниқланади. Уларнинг 900 нафардан ортиғи хавфли суяк ўсма касалликларига чалинган беморлар бўлиб, бунда болаларнинг улуши 7 фоизни ташкил қилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келгани, улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётгани ҳақида
хабар берган эдик. Шунингдек, россиялик олимлар саратонга қарши зарари кам дори ўйлаб топишгани ҳам
айтилганди.