Қашқадарёдаги “Ёшлар туризми” қурултойидан нималар кутилмоқда
© Foto : Ljuba brank / Ak-Saray palace in the city of Shahrisabz, Uzbekistan with the monument to Timur (Tamerlane) in the middleРуины дворца Тимура - Аксарай, с памятником Тимуру на переднем плане, Шахрисабз, Узбекистан
Oбуна бўлиш
Қурултойда Ўзбекистонда илк бор туризм бўйича "Ёш элчилар кенгаши" тузилади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан 8-12 август кунлари Қашқадарё вилоятида "Ёшлар туризми" қурултойи бўлиб ўтади.
Тадбир Шаҳрисабзда 1000 та ёшларни сиғдира оладиган "Лочин" лагерида ташкил этилади. Лагерда "Туризм инсталяцияси" мавжуд.
Қурултойдан кўзланган мақсади ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш сайёҳларни аниқлашдан иборат.
Унда Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов билан учрашув ташкил этилади.
Қурултойда мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Ёшлар дафтари”га киритилган 700 нафар ўқувчи ва талабалар иштирок этишади.
Қурултойга Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларидан 20 нафар ёшлар ҳам таклиф этилган.
Дастурдан "Туризм-квест", "Уста-шогирд" мактаби, "Энг яхши туризм лойиҳаси", "Юлдузлар ташрифи", "Тоза-ҳудуд" акцияси, "Дўстлик гулхани" каби танловлар ва учрашувлар ўрин олган. Унда таниқли эстрада юлдузлари, машҳур блогерлар ва фаоллар иштирок этиши кутилмоқда.
Қурултойда Ўзбекистонда илк бор туризм бўйича "Ёш элчилар кенгаши" тузилади. Унда сайловлар асосида фаол ёшлар сараланиб, махсус комиссия томонидан аниқланади.
Шу асосда ҳар бир ҳудуддан туризм элчилари сайлаб олинади, республикада ҳар йили соҳа бўйича маълумотлар бериб боради. Қурултой ҳар 5 йилда ўтказилиши режалаштирилган.
© SputnikЗаррина Aбдуллаева, Aмирхон Умаров
Заррина Aбдуллаева, Aмирхон Умаров
© Sputnik
"Бу қурултой ёшлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлиши керак. Юртимизда ҳеч қаерга чиқмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон ёшлар бор. Мазкур қурултойда уларнинг иштирокини таъминлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз", - деди Туризм ва маданий мерос вазирлиги оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Заррина Aбдуллаева.
Ёш блогер ва бошловчи Aмирхон Умаров ёшлар туризм соҳасидаги мамлакат имиджини кўтаришини таъкидлади. У мазкур қурултой ана шундай ёшларни кашф этишига ишонч билдирди.