Профессионал бодибилдер ёш спортчиларга тавсия берди

© Соцсети Хабибуллы НизaмоваХабибулла Низaмов
Хабибулла Низaмов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент Бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти, профессионал бодибилдер Ҳабибулла Низaмов бу спорт билан шуғулланишда нималарга риоя қилиш кераклигини айтди.
Янги Ўзбекистонда замонавий спорт турлари ортиб, тобора ривожланиб боряпти. Бу, албатта, мамлакат имиджини кўтариб, довруғини бутун дунёга машҳур қилмоқда.
Жумладан, профессионал бодибилдинг ва фитнес ҳам ривожланишга улгурди, десак муболаға бўлмайди. Тошкент Бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти, профессионал бодибилдер Ҳабибулла Низaмов Sputnik мухбири билан суҳбатда мазкур спорт билан шуғулланишга оид қатор тавсияларни берди.
“Ўзбекистон бодибилдинг фитнесс федерацияси 2006 йил январь ойидан расман ўз фаолиятини бошлаган. Ўшандан буён мунтазам равишда республика ва халқаро чемпионатлар ўтказилиб келинади. Ҳозирги кунга келиб, бизнинг спортчилар орасида Марказий Осиё ва жаҳон чемпионлари бор”, - дейди Низамов.
Эркакларда бодибилдинг йўналиши бўйича, аёлларда модель физик йўналиши бўйича чемпионлар чиққан. Павел Умурзаков, Фарҳод Субхонқулов, Давронбек Туйғунов, Фомин Сергей, Владимир Волынкин, Дилшод Ниёзов, Олеся Шохина, Ангелина Калинина ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Мутахассис ҳозирги кунда истеъмоли кўпайиб кетган турли протеинларга ҳам тўхталди.
“Ҳозирда кўпчилик, айниқса, ёшлар ўз мускулларини чиқариш, чиройли қилиш мақсадида билиб-билмай турли воситаларни қабул қилишмоқда. Бу нотўғри. Кучли бўламан деб протеин ичавериш оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин. Федерациямизда бу борада алоҳида мутахассислар ишлайди. Спорт озуқаларини, яъни зарарсиз табиий оқсиллар, аминакислоталар, протеин ва турли витаминларни тавсия этишади”, - деди Низамов.
Энг муҳими мутахассислар спортчиларда озуқаларни истеъмол қилиш даврийлигини кузатишади. Улардан албатта меъёрида, мутахассис назорати остида, организмга гормонал таъсирларни ўрганган ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
Бодибилдинг билан 14 ёшдан шуғулланиш мумкин. Аммо бу борада ҳам мураббий (махсус мутахассис) кўмагида ишлаш лозим.
Унинг сўзларига кўра, мазкур спорт турининг кенг оммалашиши мутлақо зарарсизлиги ва спортчининг жароҳат олмаслигида. Агар машғулотлар вақтида ўта оғир юкламалар кўтармаса, бу спортда деярли жароҳат бўлмайди.
“Бодибилдинг билан мунтазам шуғулланган спортчида тана маълум меъёрда бўлади, ташқаридан катта юклама тушса тана шунга мослашиб ўсади, агар ташқарида юкламалар тўхтатилса организм кичрайиши (дастлабки ҳолатга келиши) мумкин”, - дейди Низамов.
Маълумот учун, Ўзбекистон бодибилдинг фитнесс федерацияси 2012 йил декабрь ойида халқаро Осиё федерациялари WBPF (World Bodybuilding & Physique Federation) и ABBF (Asian Bodybuilding & Physique Sports Federation) таркибига кирган.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонлик бодибилдер аёл Эвелина Тошкентдаги ЖЧ ғолибаси бўлди
Гўзал таналар шоуси: Тошкентда бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати старт олди
Бодибилдинг: Ўзбекистон кубоги ғолиблари – фото
Ўзбекистонлик фитнес модель бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Янгиликлар лентаси
0