https://sputniknews.uz/20220803/lavrov-pelosining-tayvanga-tashrifi-bilan-aqsh-nimani-isbotlamoqchiligini-aytdi-26788676.html
Лавров Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ нимани исботламоқчилигини айтди
Лавров Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ нимани исботламоқчилигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботламоқчи. 03.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-03T13:58+0500
2022-08-03T13:58+0500
2022-08-03T13:58+0500
дунёда
нэнси пелоси
тайвань
ақш
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/17/26455246_0:0:3001:1688_1920x0_80_0_0_4c0b7493e5913364967e720b11b47781.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.“Бу Хитой Халқ Республикаси учун нимани англатишини яхши билган ҳолда, мен бундай қўзғашни кутилмаганда яратиш учун бошқа сабаб кўрмаяпман”, деди Россия ТИВ раҳбари.АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти 2 август куни Тайпей аэропортига қўнди. Бу АҚШ расмий вакилининг 1997 йилдан буён ушбу оролга амалга оширган биринчи ташрифи бўлди.Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади ва сўнгги 50 йил давомида “ҳудудий яхлитлик” сиёсатини ўтказмоқда. Шу сабабли ХХР Тайпей вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқиб келган.Хитойнинг БМТдаги расмий вакили Чжан Цзюнга кўра, хорижий давлатлар томонидан Хитой ва Тайваннинг “ҳудудий яхлитлик” тамойилни менсимаслик – бу “қизил чизиқ”дан ўтишдир.Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ушбу сафарини “провокация” ва бошқа “давлатлар ҳуқуқ ва манфаатларини менсимаслик” деб атади.
тайвань
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/17/26455246_69:0:2800:2048_1920x0_80_0_0_2bbcbabd42a73d9002268c253962715b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нэнси пелоси, тайвань, ақш, хитой
дунёда, нэнси пелоси, тайвань, ақш, хитой
Лавров Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ нимани исботламоқчилигини айтди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботламоқчи.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
маълум қилди. “Бу биз Украинадаги вазиятга нисбатан гапираётган чизиқни акс эттиради, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ - бу ҳаммага уларнинг жазоланмаслигини исботлаш истаги”, деди Лавров Мьянмадаги музокаралар якунида журналистларга берган интервьюсида.
“Бу Хитой Халқ Республикаси учун нимани англатишини яхши билган ҳолда, мен бундай қўзғашни кутилмаганда яратиш учун бошқа сабаб кўрмаяпман”, деди Россия ТИВ раҳбари.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти 2 август куни Тайпей аэропортига қўнди. Бу АҚШ расмий вакилининг 1997 йилдан буён ушбу оролга амалга оширган биринчи ташрифи бўлди.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади ва сўнгги 50 йил давомида “ҳудудий яхлитлик” сиёсатини ўтказмоқда. Шу сабабли ХХР Тайпей вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқиб келган.
Хитойнинг БМТдаги расмий вакили Чжан Цзюнга кўра, хорижий давлатлар томонидан Хитой ва Тайваннинг “ҳудудий яхлитлик” тамойилни менсимаслик – бу “қизил чизиқ”дан ўтишдир.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ушбу сафарини “провокация” ва бошқа “давлатлар ҳуқуқ ва манфаатларини менсимаслик” деб атади.