https://sputniknews.uz/20220803/aqshning-rossiyaga-qarshi-yangi-sanktsiyalari-jahon-bozorlariga-zarar-etkazadi--antonov--26784608.html
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари жаҳон бозорларига зарар етказади – Антонов
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари жаҳон бозорларига зарар етказади – Антонов
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШнинг Москвага қарши янги санкциялари жаҳон бозорларини ларзага солишини айтди. 03.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-03T12:32+0500
2022-08-03T12:32+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
ақш
санкция
иқтисодий уруш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18198566_0:0:2791:1571_1920x0_80_0_0_42fb1848552610a93546e4a204ba5a81.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари логистикадаги узилишлардан азият чекаётган жаҳон бозорларини янада ларзага келтирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди.Кеча, 2 август куни АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтириб, 13 нафар жисмоний ва 30 дан ортиқ юридик шахсларни чекловчи рўйхатга киритди.Дипломатик миссия раҳбарининг таъкидлашича, Вашингтоннинг бундай “ғайрати” “таъминот занжирида жиддий узилишлардан азият чекаётган жаҳон бозорларини янада ларзага келтирмоқда”. Бу ҳолат нархларнинг янада ошишига ва маҳсулот олишда қийинчиликларга олиб келади.Шу билан бирга, у “рақиблар қанчалик уринмасин, Россияни яккалаб қўйиш иш бермаслигига” ишонтирди.Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.Кремль бу чораларни иқтисодий уруш деб атади. Президент Владимир Путин санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18198566_0:0:2501:1876_1920x0_80_0_0_37f6a4eb08d27e78c809d9dc39ed9b31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, санкция, иқтисодий уруш, россия
дунёда, ақш, санкция, иқтисодий уруш, россия
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари жаҳон бозорларига зарар етказади – Антонов
12:32 03.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШнинг Москвага қарши янги санкциялари жаҳон бозорларини ларзага солишини айтди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари логистикадаги узилишлардан азият чекаётган жаҳон бозорларини янада ларзага келтирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов
маълум қилди. Кеча, 2 август куни АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтириб, 13 нафар жисмоний ва 30 дан ортиқ юридик шахсларни чекловчи рўйхатга киритди.
“Вашингтон томонидан илгари сурилаётган “санкция машинаси” Россияни жаҳон бозорларидан сиқиб чиқариш мақсадида маҳаллий бизнесга нисбатан чекловларни “муҳрлашда” давом этмоқда. Бўш ўринларни адолатли рақобат орқали эмас, сийқаси чиққан шантаж орқали эгаллаш”, деди Антонов ОАВга берган жавобида.
Дипломатик миссия раҳбарининг таъкидлашича, Вашингтоннинг бундай “ғайрати” “таъминот занжирида жиддий узилишлардан азият чекаётган жаҳон бозорларини янада ларзага келтирмоқда”. Бу ҳолат нархларнинг янада ошишига ва маҳсулот олишда қийинчиликларга олиб келади.
“Энг катта зарар ривожланаётган мамлакатларга етказилади”, - деди элчи.
Шу билан бирга, у “рақиблар қанчалик уринмасин, Россияни яккалаб қўйиш иш бермаслигига” ишонтирди.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.
Кремль бу чораларни иқтисодий уруш деб атади. Президент Владимир Путин санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш.