Тошкентда “Матиз” уриб юборган бола вафот этди

© ГУВД г. ТашкентаВ Ташкенте водитель Matiz сбил ребёнка
В Ташкенте водитель Matiz сбил ребёнка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
22 ёшли ҳайдовчи Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган. Натижада йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани уруб юборган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкентнинг Олмазор туманида йўл-транспорт ҳодиса содир бўлди, бунинг натижасида вояга етмаган бола вафот этди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 30 июль куни тахминан соат 15:30 ларда тумандаги Фаробий кўчасида рўй берган. 22 ёшли “Матиз” ҳайдовчиси А.Ш. кўча бўйлаб ҳаракатланаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1988 йилда туғилган Т.Н. ва вояга етмаган 2017 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган.
Пиёдалар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган.
Қамчиқ довонида “бензовоз” ва “Damas” тўқнашди, қурбонлар бор
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0