Тест синовлари бошланишининг тахминий санаси айтилди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Тест синовлари 8 августдан бошланиши ва 2 сменда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган ДТМ мутасаддилари иштирокидаги анжуманда маълум қилинди.
Қайд этилишича, тест ўтказиш вақтлари олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш кутилмоқда.

"Давлат комиссияси томонидан мазкур таклиф тасдиқланса, тест синовлари санаси ОАВ ва ДМТ сайтида эълон қилинади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ДТМ томонидан 58 та бино, стадион ва хиёбон имтиҳон олишга тайёрланмоқда.
Ўзбекистонда ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида 1 146 744 нафар абитуриент иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0