https://sputniknews.uz/20220802/sankt-peterburg-gubernatori-toshkentga-keladi-26770409.html
Санкт-Петербург губернатори Тошкентга келади
Санкт-Петербург губернатори Тошкентга келади
Sputnik Ўзбекистон
Александр Бегловнинг Ўзбекистон пойтахтига амалга оширилиши режалаштирилган ташрифидан қатор тадбирлар ўрин олган. 02.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-02T18:30+0500
2022-08-02T18:30+0500
2022-08-02T18:30+0500
сиёсат
тошкент
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26770034_0:0:2941:1654_1920x0_80_0_0_41e9ac8edc27a71d58c47845b99dfe40.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов октябрь ойида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда.Ўзбекистон пойтахтида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков ва Санкт-Петербург шаҳри Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Нана Гвичия Бегловнинг ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди.Маълум қилинишича, Петербург губернатори ташрифи бўйича аввал ишлаб чиқилган “йўл харитаси"ни туризмни ривожлантириш, хусусан, узлуксиз таълим тизимида туризм соҳасида Халқаро ваколатлар марказини ташкил этиш бўйича бандлар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.Ташриф доирасидан Санкт-Петербург Қонунчилик кенгаши раҳбариятининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари билан учрашуви ҳам ўрин олади.Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда бизнес-форумини ўтказиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида қамалдан азият чекканларни қабул қилган ўзбекларга миннатдорчилик ёдгорлигини ўрнатиш ва Санкт-Петербург санъат усталарининг концерти режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26770034_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c6776143cb1b5308bbd2875c982aea58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, тошкент, санкт-петербург
сиёсат, тошкент, санкт-петербург
Санкт-Петербург губернатори Тошкентга келади
Александр Бегловнинг Ўзбекистон пойтахтига амалга оширилиши режалаштирилган ташрифидан қатор тадбирлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов октябрь ойида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон пойтахтида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков ва Санкт-Петербург шаҳри Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Нана Гвичия Бегловнинг ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини
муҳокама қилишди.Маълум қилинишича, Петербург губернатори ташрифи бўйича аввал ишлаб чиқилган “йўл харитаси"ни туризмни ривожлантириш, хусусан, узлуксиз таълим тизимида туризм соҳасида Халқаро ваколатлар марказини ташкил этиш бўйича бандлар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Ташриф доирасидан Санкт-Петербург Қонунчилик кенгаши раҳбариятининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари билан учрашуви ҳам ўрин олади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда бизнес-форумини ўтказиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида қамалдан азият чекканларни қабул қилган ўзбекларга миннатдорчилик ёдгорлигини ўрнатиш ва Санкт-Петербург санъат усталарининг концерти режалаштирилган.