Россия нодўст мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди

Oбуна бўлиш
Россия Вазирлар Маҳкамаси нодўст давлатларнинг янги рўйхатини эълон қилди. Унга яна кимлар қўшилгани билан инфографикамизда танишинг.
Россия кимни нодўст давлатлар деб эълон қилди?
Россия ҳукумати мамлакатга қарши нодўст ҳаракатларни амалга ошираётган хорижий давлатлар рўйхатини янгилади. Рўйхатга Багам ороллари ва яна бир неча давлатлар киритилди.
Март ойида Багама оролларидаги молиявий хизматларни тартибга солувчи бир гуруҳ Ғарб санкцияларига дучор бўлган Россия субъектлари билан бизнес алоқаларини тақиқлади.
Бир неча кун аввал рўйхатга Юнонистон, Дания, Словакия, Словения ва Хорватия киритилган ҳам эди. Энди Словения ва Хорватия ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ва консулликларида ходимларни ёллай олмайдилар, бошқа янги иштирокчилар учун чегаралар белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган нодўст давлатлар рўйхатида яна кимлар борлиги ҳақида инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0