https://sputniknews.uz/20220802/qizlar-jamoasi-butunjahon-shaxmat-olimpiadasida-muvaffaqiyatli-ishtirok-etmoqda-26741441.html
Қизлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда
Қизлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни Ўзбекистон қизлар жамоасининг ғалабаси билан якунланди. 02.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-02T09:58+0500
2022-08-02T09:58+0500
2022-08-02T09:58+0500
спорт
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26741584_0:53:1013:623_1920x0_80_0_0_374c859211206d75b04c0dd2ababb220.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси дуранг, аёллар терма жамоаси эса ғалаба қайд этди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни ўз якунига етди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб борди.Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби устидан ғалаба қозонди, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди. Жавоҳир Синдоров мағлубиятга учради.Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ эркаклар жамоаси билан 2:2 ҳисобда дуранг қайд этди.Қизлар эса Доминикан Республикасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова дуранг ўйнади, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова ғалаба қозонди.Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Непал, 2-турда Фарер ороллари ва 3-турда Словакия терма жамоасини мағлубиятга учратган эди. Аёллар терма жамоаси 1-турда Гана терма жамоаси мағлуб этган бўлса, 2-турда АҚШ терма жамоасига ютқазиб қўйган, 3-турда эса Замбия терма жамоаси устидан ишончли ғалабани расмийлаштирган эди.45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26741584_57:0:957:675_1920x0_80_0_0_069b025e9d91f6c61197fac1b7ceea18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
Қизлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни Ўзбекистон қизлар жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси дуранг, аёллар терма жамоаси эса ғалаба қайд этди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар
берди. Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни ўз якунига етди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби устидан ғалаба қозонди, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди. Жавоҳир Синдоров мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ эркаклар жамоаси билан 2:2 ҳисобда дуранг қайд этди.
Қизлар эса Доминикан Республикасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова дуранг ўйнади, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Непал, 2-турда Фарер ороллари ва 3-турда Словакия терма жамоасини мағлубиятга учратган эди. Аёллар терма жамоаси 1-турда Гана терма жамоаси мағлуб этган бўлса, 2-турда АҚШ терма жамоасига ютқазиб қўйган, 3-турда эса Замбия терма жамоаси устидан ишончли ғалабани расмийлаштирган эди.
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.