“Пирамидалар” дам олиш маскани сотилди

© Агентство по управлению государственными активами УзбекистанаЗону отдыха "Чорвок Оромгохи" ("Пирамиды") в Ташкентской области выставили на продажу
Зону отдыха Чорвок Оромгохи (Пирамиды) в Ташкентской области выставили на продажу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Оммавий савдоларда 4 нафар талабгор иштирок этди. Улар орасида энг юқори нарх таклиф этган иштирокчи савдо ғолиби деб топилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида жойлашган "Чорвоқ оромгоҳи" ("Пирамидалар") дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, оммавий савдоларда 4 нафар талабгордан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, рақобат муҳитида ўтказилган савдоларда “Vip Logistics” МЧЖ ҚК томонидан энг юқори нарх таклифи берилган.
Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани бўйича “Vip Logistics” МЧЖ ҚК савдо ғолиби деб топилган.
Маълумот учун, ушбу объектнинг савдолари Давактив агентлигининг 2021 йил 7 октябрдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0