https://sputniknews.uz/20220802/norov-chavushoglu-bilan-muloqot-qildi-26747046.html
Норов Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Норов Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов ва Мевлут Чавушоғлу дунёдаги ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди. 02.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-02T11:36+0500
2022-08-02T11:36+0500
2022-08-02T11:36+0500
сиёсат
мевлут чавушўғли
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26746148_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_4c71f743ce40bb0b1e66502db61d9dec.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.Мулоқот чоғида икки давлат ташқи сиёсати етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эрилишилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратган.Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.Дунёдаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолаган. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилган.Мевлут Чавушоғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.Икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/02/26746148_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_bfd58d9a801df38d9e81733a9c7ea40c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мевлут чавушўғли, владимир норов
сиёсат, мевлут чавушўғли, владимир норов
Норов Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Владимир Норов ва Мевлут Чавушоғлу дунёдаги ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ
хабар берди. Мулоқот чоғида икки давлат ташқи сиёсати етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эрилишилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратган.
Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.
Дунёдаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолаган. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилган.
Мевлут Чавушоғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.
Икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.