Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси учун қарзини тўлади

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в мороз, архивное фото
Линии электропередач в мороз, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
2021 йил учун Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарздорлиги мавжуд эмас.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон 2021 йилда Афғонистонга 2 151,3 млн кВт.соат электр энергияси етказиб берган бўлиб,“Da Afghanistan Breshna Sherkat” энергетика компанияси томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йил учун Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарздорлиги мавжуд эмас.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва DABS компанияси ўртасидаги шартномага кўра, Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 2 210,0 млн кВт.соат электр энергияси етказиб бериши белгиланган. Январь-июнь ойларида қўшни мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 770,2 млн кВт.соат электр энергияси етказиб берилган.
“Бугунги кунда етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар компания томонидан доимий равишда амалга оширилмоқда. Ёзги мавсумда Афғонистон Тожикистон энергетика тизимига уланиши сабабли жорий йил 14 апрелдан Ўзбекистондан электр энергиясини қабул қилиш тўхтаган”, - дейилади хабарда.
“2009 йилда иккита 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг қурилиши якунланиб, ишга туширилганидан сўнг, Афғонистонга 430 МВтгача қувватда электр энергияси етказиб берилмоқда”, - дея қўшимча қилди вазирлик.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2002 йилдан бошлаб Афғонистонга электр энергияси етказиб бермоқда. Дастлабки йилларда 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг технологик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда “Da Aghanistan Breshna Sherkat” (DABS) компанияси билан тузилган шартномалар бўйича электр энергияси етказиб берилган.
Янгиликлар лентаси
0